"Барселона" мухлислари учун хушхабар!
Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Педри жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди. Журналист Фернандо Поло берган хабарга кўра, сўнгги тиббий текширувлардан сўнг, испаниялик жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.
Педри ФИФА кунларидаги танаффусдан сўнг сафга қайтиши керак. Ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан октябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган "Реал" билан ўйинда иштирок этади.
Шунингдек, Педри яқин кунларда жамоавий машғулотларни бошлайди. Педри жароҳатидан олдин Испания чемпионатининг янги мавсумида битта гол уришга муваффақ бўлганди.
Фикрлар