"Барселона" мухлислари учун хушхабар!
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри машғулотларга қайтди. Marca нашри хабарига кўра, испаниялик футболчи сўнгги кунларда якка тартибда шуғулланмоқда. Аммо унинг навбатдаги турда "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушиши ҳамон сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, Педри Европа лигаси плей-оффидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олган эди. Шундан сўнг у майдонга тушмади ва тикланиш жараёнларини ўтказди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди.
"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйини 23 апрель куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да старт олади.
Фикрлар