"Барселона" МЮ ҳужумчисига қизиқиб қолди

  • 5 октябрь, 2024, 12:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида тўп сураётган ҳужумчиси фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Todofichajes портали хабарига кўра, "Барселона" ҳужум чизиғини "Манчестер Юнайтед" форварди Алехандро Гарначо билан кучайтирмоқчи.

Tecno

Айни дамда 20 ёшли аргентиналик футболчининг трансфер нарзи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Гарначонинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Англия Премер-лигасининг жорий мавсумида Гарначо олтита ўйин ўтказди. Ҳужумчи ушбу ўйинларда ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

"Барселона" эса Ла Лиганинг 8-тури натижаларига кўра турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!