Ads

"Барселона" ва ПСЖ клублари ҳамон Неймарнинг трансфери масаласида музокараларни давом эттиришмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича каталонияликлар 27 ёшли бразилиялик футболчи учун Франция чемпионига 170 млн евродан ортиқ маблағ беришмоқчи эмас.

Бундан ташқари “кўк-анор ранглилар” Неймарнинг трансферига Самюэль Умтити, Иван Ракитич, Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембеле каби футболчиларидан бирини ҳам қўшиб беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарни 2017 йил айнан “Барселона”дан 222 млн евро эвазига сотиб олган эди.