"Барселона" Неймардан сўнг энг қиммат сотувни амалга ошириши мумкин

"Ньюкасл Юнайтед" "Барселона"га вингер Рафинья Диаз бўйича таклиф билан мурожаат қилди. Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, инглиз клуби бразилиялик учун 80 миллион евро таклиф қилган.

Рафинья ўтган ёзда "Лидс"га ўтганидан бери "Барселона"даги биринчи мавсумини ўтказмоқда.  Агар "Барселона" "Ньюкасл"нинг шартларига рози бўлса, Рафинья Неймардан кейин клуб тарихидаги энг қиммат сотуви бўлади.

26 ёшли вингер жорий мавсум Испания чемпионатида 31 учрашувда майдонга тушиб, 7 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва шерикларига 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!