"Барселона" нима учун Гордон трансферини тез якунлади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"The Athletic" нашри хабарига кўра, "Барселона" Энтони Гордон трансферини тезроқ якунлашга қарор қилган.

Бу қарорга бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг шахсий талаби сабаб бўлган. Немис мутахассиси инглиз футболчисининг ўтган мавсумдаги ўйинидан катта таассурот олган.

Шунингдек, каталонияликлар Гордон Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этса, унинг трансфер нархи янада ошиб кетишидан хавотирланган. Клуб шу йўл билан рақобатчиларни ҳам ортда қолдиришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Гордон ўтган мавсум АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!