“Барселона” олтита юлдузни олиб келади

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини таниқли футболчилар билан кучайтириши кутилмоқда.

Каталонияликлар ҳали молиявий муаммоларини бартараф эта олгани йўқ. Шу боис, эътиборини қимматбаҳо юлдузлар эмас, балки трансфер суммаси пасайган ёки эркин агентга айланаётган машҳур ўйинчиларга қаратган.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Барселона” мутасаддилари асосий эътиборини ёзда эркин агентга айланадиган Жоржиньо (“Арсенал”), Нико Уильямс (“Атлетик”)  ҳамда Антони Марсьяль  (“Манчестер Юнайтед”) каби футболчиларга қаратади.

Шунингдек, каталонияликлар жамоасида ўзини кўрсата олмаётган ва клуб раҳбарияти воз кечишга тайёр бўлган “Бавария” ҳимоячиси Маттейс де Лигт, “Арсенал” ҳужумкор футболчиси Кай Хаверц ва “Манчестер Юнайтед”дан четлатилган Жейдон Санчо каби ўйинчилар атрофидаги вазиятни ҳам кузатиб боради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!