"Барселона" ўртоқлик ўйинида йирик ғалабага эришди, Рафиньядан битта гол ва 2 ассист

Ўртоқлик ўйини доирасида бўлиб ўтган "Интер Майами" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди. Унда каталонияликлар йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди. 

"Кўк-анорранглилар" сафида голларга Обамеянг, Рафинья, Фати, Гави, Депай ва Дембеле муаллифлик қилди. Майами клубига бу баҳсда гол уриш насиб этмади. 

Қайд этиш лозим, яқинда "Лидс"дан харид қилинган Рафинья битта голдан ташқари иккита ассист муаллифига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!