"Барселона" ўтган мавсум Франция чемпионатининг энг яхши ассистентларидан бирини сотиб олмоқчи
"Барселона" Мали терма жамоаси ва "Ренн" клуби ҳимоячиси Амари Траорега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “GFFN” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, французлар трансферга қарши эмас. 30 ёшли малилик футболчи учун каталонияликлар тахминан 3 миллион евро тўлашлари керак.
Траоре 2017 йилдан бери “Ренн” сафида тўп тепиб келади. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Траоре ўтган мавсум "қизил-қоралар"нинг барча турнирлар доирасидаги 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйди. У Лига 1нинг ўтган мавсуми энг яхши 5 та ассистентларидан бири ҳисобланиб, 10 марта шерикларининг гол уришига ёрдам берган эди.
Фикрлар