"Барселона" ўз футболчиси билан шартномани муддатидан аввал бекор қилди

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхи Сампер жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда ёзда якунига етадиган шартномани муддатидан аввал бекор қилишган. 24 ёшли испаниялик футболчи эртага “Барселона” футболчиси сифатида сўнгги матбуот анжуманида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сампер Япониянинг “Виссел Кобе” клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!