"Барселона" ўз футболчиси учун яхши пул бера оладиган мижозни йўқотди

"Ньюкасл" "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Диасни сотиб олишдан бош тортди. 

Инглиз клуби бразилиялик футболчига узоқ вақтдан буён қизиқиб келаётганди. Бироқ "Diario Sport" хабарига кўра, клуб молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолар туфайли трансферни рад этган. Сабаби, келишув камида 80 миллион еврога тушади. 

Ла Лиганинг жорий мавсумида Рафинья 20 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!