"Барселона" ўз сафини Испания терма жамоаси аъзоси билан кучайтирмоқчи
Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоанинг марказий чизиғини Испания терма жамоаси ва “Вильярреал” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Баэна билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти футболчининг 60 миллион евролик товон пулини тўлаши мумкин. Қайд этиш лозимки, Алекс "Вильярреал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячининг "сариқ сув ости кемаси" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Баэна “Вильярреал” сафида Испания чемпионатининг жорий мавсумида саккизта учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйди.
Фикрлар