"Барселона" раҳбарлари анчадан бери "Ман Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсияга қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар 19 ёшли футболчи учун 10 млн евродан воз кечишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ "шаҳарликлар" бу нарх 25 млн евродан кам бўлмаслигини талаб қилмоқда. Шу сабабли, "кўк-анорранглилар" фулбекни кейинги йил эркин агент сифатида қўлга киритишни маъқул кўрди.

Эрик Гарсия "Ла Масия" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи келажакда қадрдон клубига қайтмоқчи эканлигини айтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар