“Барселона” ўз тарбияланувчисини қайтармоқчи
“Барселона” спорт директори Деку "Байер" қанот ҳимоячиси Алехандро Грималдога асосий трансфер нишони сифатида қарамоқда. “Кўк-анорранглилар” жамоаси 30 ёшли футболчи Алекс Бальде билан рақобатлаша олади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, дастлаб "Байер" Грималдо савдосидан 30-35 миллион евро олишни режалаштирган эди, бироқ ҳимоячининг "Барселона"га қайтиш истаги ва 2027 йилнинг ёзида тугайдиган шартномаси туфайли бу сумма 25 миллион еврога тушиши мумкин.
Грималдо "Барселона" академияси тарияланувчиси. Жорий мавсумда испаниялик футболчи барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 24 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар