“Барселона” ўз юлдузига “даҳшатли” сумма белгилади

CHERY AUTO

Бразилиялик ҳужумкор футболчи Рафинья жорий мавсумда ўзининг самарадорлигини кўрсатиб, “Барселона”нинг энг муҳим фигураларидан бирига айланди.

Tecno

Гол уриш ва ассист қайд этишни қойиллатаётган 28 ёшли футболчи каталонияликлар учун даромад манбаи ҳисобланади.

Каталонияликлар молиявий имкониятларини мустаҳкамлаб олиш учун Рафиньяни сотиб юборишга тайёрлиги айтилмоқда. Тўпурарга Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдиряпти.

Шунга қарамай, каталонияликлар Рафинья билан хайрлашишга шошилмайди. Бу ўйинчи фақат “Барселона”нинг талаби бажарилган тақдирдагига қўйиб юборилади.

Каталония супер клуби ўз юлдузини 150 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига трансфер қилиши мумкин. Акс ҳолда ҳужумкор футболчи “Барселона”да қолаверади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!