"Барселона" ўзининг ёзги трансферлардаги илк харидини амалга оширишга яқин турибди

Каталониянинг “Барселона” клуби ёзги трансферлар давридаги ўзининг илк харидини амалга оширишга жуда яқин турибди.

Берилган хабарларга қараганда "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг “кўк-анор ранглилар” билан шартнома имзолашга яқин турибди. 21 ёшли голландиялик футболчининг трансфери “Барселона”га 30 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, де Йонг якунланган мавсум амстердамликлар сафида жами 26та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!