"Барселона" Португалия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" Португалиянинг "Спортинг" клуби ҳимоячиси Гонсалу Инасиуни сотиб олиши мумкин.

Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" 24 ёшли футболчининг ўйинлари кузатиб бормоқда. Бироқ ушбу трансфер қишда амалга ошиши қийин масала. Бунинг сабаби сифатида каталонияликларнинг молиявий аҳволи кўрсатилмоқда. Инасиунинг нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Унинг Лиссабон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг  ёзида якунига этади. 

Маълумот учун, Гонсалу жорий мавсумда барча турнирларда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!