"Барселона" посбони АПЛнинг икки клуби билан музокаралар ўтказмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Яспер Силлессен фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра Голландия терма жамоаси посбони билан “Эвертон” ҳамда “Вест Хэм” клублари музокаралар ўтказмоқда.

“Кўк-анор ранглилар” эса тез орада унга муносиб ўринбосар олиб келиш масаласида иш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Яспер Силлессен жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 13та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!