"Барселона" президенлигига номзод Жоан Лапорта собиқ президентнинг қамоққа олиниши бўйича фикр билдирди
“Барселона” президентлигига номзод Жоан Лапорта жамоанинг аввалги президенти Хосеп Бартомеунинг қамоққа олингани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бу ёмон янгилик. Чунки бу одам “Барселона” президенти бўлган. Аммо шу ўринда айбсизлик презумпцияси ҳақида ҳам унутмаслигингиз лозим”, - деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 март куни “Барселона” президентлиги учун сайлов ўтказилади. Номзодлар орасида Жоан Лапортадан ташқари Виктор Фонт ва Тони Фрейшей ҳам бор.
Маълумот учун, Лапорта 2003-2010 йилларда ушбу лавозимда ишлаган.
Фикрлар