«Барселона» президенти «Реал» ҳақида қаттиқ баёнот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал Мадрид» ҳақида кескин баёнот берди. Унга кўра, икки клуб ўртасидаги алоқалар амалда йўқ даражага келиб қолган.

Лапорта таъкидлашича, мадридликлар деярли ҳар доим каталонияликларга қарши позицияни эгаллайди. Жумладан, «Реал» «Негрейра иши» бўйича тергов жараёнига ҳам аралашгани айтилмоқда. Лапорта фикрича, «Қироллик клуби» бу ишни атайлаб чўзишга ҳаракат қилмоқда, шу орқали «Барселона» атрофидаги муаммоларни узоқроқ давом эттиришни кўзламоқда.

«Бизда «Реал» билан муносабатлар бутунлай бузилган. «Барселона» қайси масалада ўз позициясини билдирмасин, «Реал Мадрид» доим бизга қарши чиқади. Улар «Негрейра иши»га аралашди. Биз буни терговни чўзиш ва ўз клуб телеканали позициясини қўллаб-қувватлаш учун қилинган ҳаракат, деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун ҳам клублар ўртасидаги муносабатлар ҳозирги даражада кескинлашиб кетди», - деб таъкидлади Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!