“Барселона” президентлиги учун сайлов қачон ўтказилиши маълум бўлди. Marca нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу маросим 2021 йилнинг 20- ёки 21-март куни бўлиб ўтади. Бироқ, улар турли жойларда бўлиб ўтади.

Одатда бир кунда бир сайлов участкасида бўлиб ўтадиган сайловларнинг шу тарзда ташкил этилиши коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсиялар билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" нинг амалдаги президенти Хосеп Бартомеу сайловларда қатнашмайди, чунки у ушбу лавозимни кетма-кет иккинчи муддат эгаллаб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)