"Барселона" Примерадаги мағлубиятсиз сериясини 36га етказди

“Барселона” Испания чемпионати 29-тури доирасида “Атлетик” билан учрашиб уни мағлубиятга учратди.

Жорий ва ўтган мавсумнинг беллашувларини инобатга олиб мағлубиятсиз сериясини 36га етказди (30 ғалаба ва 6 дуранг). Шуни айтиб ўтиш жоизки, ушбу кўрсаткич Европанинг топ-5 лигаларида энг юқоридир.

Маълумот учун, “Барса” Ла Лигада охирги марта 2017 йилнинг апрель ойида “Малага”дан мағлубиятга (0:2) учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!