"Барселона" ПСЖнинг 17 ёшли футболчисини ўз сафига қўшиб олади
ПСЖ клуби вингери Адиль Аушиш "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 17 ёшли французни кўпдан буён кузатиб келишмоқда ва уни ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Аушишнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва у ушбу келишувни узайтирмоқчи эмас.
Маълумот учун, Аушиш жорий мавсум ПСЖнинг асосий жамоасида 1 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар