"Барселона" пул туфайли зўр футболчидан воз кечди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, унга Ла Лиганинг икки гранди жиддий қизиқиш билдираётганди. Аммо "Барселона" франциялик футболчи учун курашдан чиқди, деб ёзмоқда хориж нашрлари. Маълум бўлишича, бу қарор бош мураббий томонидан чиқарилган.

Шунингдек, Погбанинг юқори маоши ва агент Райоланинг хизмат ҳақи каталонияликлар учун қимматлик қилиши айтилмоқда. Томонлар музокара ўтказганидан сўнг "кўк-анорранглилар" президенти Лапорта бош мураббий билан маслаҳатлашиб, Погба трансферидан воз кечган.

28 ёшли ярим ҳимоячига Мадриднинг "Реал" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Поль ёзда эркин агентга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SIROJ BO'RIYEV
16/12/2021 14:37
Pogbaga gap soz bolishi mumkin emas zor yarim himoyachi lekin bizga yarim himoyachi kòp va istedodli gavi niko pedri puch de yong aytganlarim hali beri pogba boĺa olmas lekin inesta havi busketslar ham shular òqigan maktabdan chiqgan