"Барселона" қачондан машғулотларни давом эттириши маълум бўлди

"Барселона" раҳбарияти апрель ойининг охири жамоаларнинг машғулотларни бошлаши учун реал вақт бўлади, деб ҳисобламоқда. AS нашри тарқатган хабарга кўра, ҳозир машғулотларни 27 апрелдан бошлаш режалаштирилмоқда.

Илгарироқ, Испания Бош вазири Педро Санчес коронавирус пандемияси туфайли барча тақиқлар 13 апрелга қадар давом этишини маълум қилган эди.

Айни вақтда "Барселона"нинг барча футболчилари уйда мустақил тарзда шуғулланишмоқда ва ҳар куни Кике Сетьеннинг мураббийлар штабига ҳисобот топширишмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!