Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?

  • 31 август, 21:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг янги мавсумига пухта тайёргалик кўра олмагани ошкор бўлиб қолди. Хосеп Гвардиола шогирдлари биринчи турда “Вулверхэмптон”ни 4:0 ҳисобида тор-мор келтирганидан кейин кўпчилик “шаҳарликлар”ни мақташга киришиб кетганди.

Tecno

Бироқ иккинчи турда “Тоттенхэм” Манчестердан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан уч очкони олиб кетди. Учинчи турда Хосеп Гвардиола шогирдларида аввалги ўйиндаги мағлубият тасодиф эканини исботлаш имкони бор эди.

“Брайтон” майдонида меҳмон бўлган “шаҳарликлар” биринчи бўлимда катта устунликка эришган бўлса-да, рақиб дарвозасини фақатгина бир марта ишғол қилди. Эрлинг Холанд тўртинчи уринишини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда вазият кескин ўзгарди. Энди “Брайтон” босимни кучайтирди. Натижада жамоа пенальти ишлади ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар ғалаба тўпини ҳам киритди.

Биз учун аҳамиятлиси, Абдуқодир Ҳусанов 85-дақиқа ҳаракатланди ва бирорта хатога йўл қўйгани йўқ. Иккинчи тўп, ўзбек ҳимоячиси захирага олинганидан кейин киритилди.

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола ўйин борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Менг ўзимиз бажараётганишларнинг катта қисми жуда маъқул келмоқда. “Тоттенхэм”га қарши учрашувни ҳам жуда яхши бошлаган эдик. Бу гал ҳам менга кўп нарса ёқди, лекин яна ғалаба қозона олмадик.

Биз гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Унгача ҳамма ишларимиз жуда яхши давом этаётган эди. Гол уриш учун қулай вазиятларимиз бўлди, жамоа шиддатли ўйин намойиш қилаётган эди. Баҳснинг бир соатини жуда зўр ўтказдик, қолган ярим соатдаги ҳаракатларимиз эса, анча бўш чиқди.

Биз яқин масофаларга пас беришни унутиб қўйдик, узоққа тўпни ошириш орқали ҳужум қилмоқчи бўлди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин қандай ўйнашимиз кераклигини амалда кўрсата олмадик.  “Тоттенхэм” билан тўқнашувда ҳам худди шундай бўлганди.

Бу бор-йўғи битта ўйин холос. Мавсум энди бошланди ва олдинда ҳали узоқ давом этадиган жараён бор.

Соврин учун курашамизми? Бизга яна бироз вақт беринг. Ҳозирча, эндигина учта тур ўтди, - деди Хосеп Гвардиола.

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги учрашувини 13 сентябрь куни ўз майдонида ҳамшаҳарлари “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади.

Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов ва Файзуллаев “Башакшеҳир”даги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда

Ўзбек легионерининг кутилмаган трансферига изоҳ берилди

“CAFA Nations Cup 2025”: Ҳусановнинг бир ўзи Эрон терма жамоасидан қиммат туради!

Ҳусановни Чемпионлар лигасида катта тарихий воқеа кутмоқда

Ҳусановнинг рекорди жойида қолди!
Файзуллаев узоқ танаффус олишга мажбур бўлди
Ҳусанов бор, бу юлдуз керак эмас!
Гвардиола Ҳусанов бўйича қарорини айтди

Гвардиола, Ҳусановдан воз кечиб, катта хато қилдинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Холмумин Эгамбердиев
01/09/2025 04:27
Тоттенхим эмас брайтон