
Гвардиола Ҳусановнинг жароҳати қанчалик жиддийлигига ойдинлик киритди!
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Брайтон"га қарши учрашувдан сўнг асосий таркибда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди.
"Абдуқодир жуда тезкор футболчилар сирасига киради. Унинг ушбу тезлиги тезкор ҳужумчиларга қарши қўл келади ва у буни жуда яхши уддалайди. Аммо, афсуски, Абдуқодир зарба қабул қилиб олди. Шунингдек, мушакларида муаммо бор эди. Шу боис, ўйинни охиригача давом эттира олмади. Менимча, Ҳусановнинг аҳволи яхши, у ўзини яхши ҳис қиляпти..." - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 14 сентябрь куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади. Мазкур тўқнашув Тошкент вақти билан 20:30’да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар