"Барселона" қарзларини тўлай олмаяпти

"Барcелона" ўзининг йиллик молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Ушбу ҳужжатга кўра, Каталония клубининг қисқа муддатли қарзи тахминан 730 миллион еврони, қарздорликнинг умумий миқдори деярли 1,2 миллиард еврони ташкил этади.

"Барcелона"нинг кредиторлар олдида 265 миллион евро, спорт ходимларига 164 миллион евро ва турли соҳаларда яна 298 миллион евро қарзи бор. "Барса" 2019/20 йилги мавсумни 488,4 миллион евро миқдоридаги соф қарз билан якунлади.

Коронавирус пандемиясининг клуб молиявий аҳволига таъсири туфайли “Барселона” ўз кредиторлари билан тўловларни кечиктириш тўғрисида музокара олиб бормоқда. Улар кредитларни тўлашни камида 2021 йил 30 июнгача қолдиришга рози бўлишига умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!