“Барселона” қиммат футболчини оладиган бўлди

“Барселона” раҳбарияти “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастонини Каталонияга олиб келишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар 21 ёшли футболчи билан узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштирмоқчи. “Интер” ҳам истеъдодли ўйинчисини ўз таркибида сақлаб қолиш ҳаракатида. Бироқ, бирор клуб 60 миллион евро таклиф қиладиган бўлса, миланликлар бу трансферга тўсқинлик қилмайди.

Бастони “Интер”да 2017 йилдан бери тўп тепяпти. Унинг миланликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Ўз вақтида “Аталанта” ва “Парма”да ҳам ўйнаган ҳимоячи жорий мавсумда А Серияда 20 та учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, Бастони Европа Чемпионлар лигасида олтита беллашувда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!