Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби қишки трансферлар даврида ҳимоя марказини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра жамоанинг Жерар Пике, Томас Вермален ва Клеман Лангле каби марказий ҳимоячиларнинг кўрсатаётган ўйинлари бош мураббий Эрнесто Вальвердени қониқтирмаяпти.

Маълумотларга қараганда “Барселона” айни дамда Милан Шкриньяр ("Интер") ҳамда Маттейс де Лигт (“Аякс”) каби ҳимоячиларни кўз остига олиб қўйган.