"Барселона" қишда Торрес билан шартнома имзоламоқчи
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Ферран Торрес фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин. Испаниялик футболчига “Барселона”дан жиддий қизиқиш мавжуд.
Sport.es тарқатган хабарга қараганда, Торрес каталонияликларнинг қишки трансферлар давридаги энг асосий нишони ҳисобланади. Футболчининг ўзи ҳам “Камп Ноу”га кўчиб ўтишга қарши эмас ва бу борадаги истагини “Сити” раҳбариятига маълум қилган.
“Барселона” раҳбарияти энди Ферраннинг трансфер суммасини келишиб олишлари керак. Клуб молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётгани учун катта харажатларга қурби етмайди. Торресни сотиб олиш учун каталонияликлар катта эҳтимол билан футболчиларидан бири билан хайрлашиши керак.
Фикрлар