"Барселона" қўлга кирита олмаган футболчини "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Интер" нишонга олди

Испаниянинг "Бетис" клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, франциялик футболчи ёзда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин. Унинг учун "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" рақобатлашмоқда. Шунингдек, Фекирга "Интер" томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Олдинроқ Набиль Фекир учун "Барселона" анча вақт курашган ва якунда ярим ҳимоячи "Бетис"га ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!