Ads

“Барселона” клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган, дея хабар беради Италия ОАВ.

Шундай қилиб, ёзда эркин агентга айланадиган футболчи даъвогарлар қаторида эътироф этилган на “Ливерпуль” ва на “Тоттенхэм”га ўтади. Каталонияликлар билан келишувга кўра, Рабьо бир мавсумда 10 млн евро ишлаб олиши мумкин.

Қизиқ томони шундаки, бир неча кун олдин “Барселона” Рабьо билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришганлигини инкор қилган эди.