"Барселона" раҳбарияти Агуэронинг вакиллари билан "ишлар"ни бошлаб юборди

  • 6 мая, 2021, 18:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро масаласида ишларни янада фаоллаштирди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар ёзда эркин агентга айланадиган 32 ёшли ҳужумчининг агенти билан музокаралар ўтказган. Ҳозирча бу борада тўлиқ тафсилотлар ошкор этилмаяпти.

Бундан аввалроқ, Агуэро “Барса”га фақатгина Лионель Месси жамоада қолсагина ўтишга розилик билдириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Агуэро “Манчестер Сити” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию