"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Иван Ракитични қанчага сотмоқчилигини маълум қилди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 32 ёшли хорватиялик футболчини бор йўғи 20 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Айтиш керакки, қишда “Ювентус” Ракитич учун “Барселона”га 42 мле евро таклиф қилган эди. Бироқ, ўшанда футболчи Италияга кетишни хоҳламаган.

Маълумотларга қараганда Ракитич “Севилья”га қайтмоқчи. У андалусияликлар сафида 2011-2014 йилларда тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)