"Барселона" Рамосни сотмоқчи эмас
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артур Рамос ёзги трансфер ойнаси вақтида "кўк анор-ранглилар" таркибини тарк этмайди.
Испания матбуотига кўра, каталонияликлар клуби 23 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича барча таклифларга рад жавобини бермоқчи.
Таъкидланишича, "Интер"нинг Лаутаро Мартинесни Рамосга алмаштириш таклифи испан клуби томонидан кўриб чиқилмайди.

Фикрлар