«Барселона» Рэшфордни «Манчестер Юнайтед»дан олиш учун айёрона режа тузди
«Барселона» «Манчестер Юнайтед»дан Маркус Рэшфордни тўлиқ сотиб олишга кўндириш учун ўзига хос «айёр режа» ишлаб чиққан. Бу ҳақда TEAMtalk нашри Daily Mail манбасига таяниб хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Барселона» ёзги трансфер ойнаси давомида Рэшфорд бўйича музокараларни атайин чўзмоқчи. Клуб шу йўл билан «Манчестер Юнайтед»ни нархни пасайтиришга мажбур қилишни кўзламоқда. «Блауграна» 28 ёшли вингерни сотиб олиш масаласига трансфер ойнаси якунланиши арафасида, Ла Лига уларга молиявий чекловлар тўлиқ бекор қилингани ҳақида расман маълум қилганидан сўнг яна қайтишни режалаштирган.
Шу билан бирга, каталонияликлар «Манчестер Юнайтед»га тахминан 15 миллион евро атрофида таклиф беришни мўлжалламоқда. Англия клуби эса ҳозирча футболчи учун 30 миллион евро талаб қилмоқда.

Фикрлар