"Барселона" "Реал" билан ўзаро ўйинлардаги ғалабалар фарқини қисқартирди
Ханси Флик бошчилигидаги "Барселона" жамоаси Испания Суперкубоги финалида "Реал" Мадридни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу ғалаба билан каталонияликлар "Ел-класико"даги 105-ғалабасини қўлга киритди. "Реал" жамоаси эса 106 ғалабага эга бўлиб, 52 учрашувда дуранг қайд этилган. "Кўк-анорранглилар" ушбу қарама-қаршиликда жами 439 гол урган ва 444 гол ўтказган. Сўнгги олти класикода эса "Барселона" рақибини беш марта мағлуб этган.
Маълумот учун, улар орасидаги навбатдаги тўқнашув Ла Лига доирасида жорий йилнинг 26 май куни бўлиб ўтади.



Фикрлар