"Барселона" "Реал" қизиқаётган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Аякс" ярим ҳимоячиси Райан Бунида ҳамон топ-клуб эътиборида.
Diario AS нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини "Барселона" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Каталония клуби ҳам марказда, ҳам қанотда ўйнай оладиган голландиялик иқтидор эгасининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этиш керакки, футболчини қўлга киритиш учун Мадриднинг "Реал" клуби ҳам кураш олиб бормоқда.
Райан Бунида "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар