"Барселона" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги ғолибига айланди

  • 16 января, 2023, 01:54
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания Суперкубоги финалидан ўрин олган "Реал" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди. Унда "кўк-анорранглилар" йирик 3:1 ҳисобида рақибидан устун келди. 

Дастлаб, 34-дақиқада Гави ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггига яқин Левандовски фарқни иккитага етказиб қўйди. 69-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Педри ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Қайд этиш лозим, 2 ва 3-голларга Гави ассист вазифасини бажарди. Фақатгина асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Бензема фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, Хави шогирдлари Испания Суперкубоги ғолибига айланди. 


Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию