"Барселона" Рэшфорд учун МЮга қанча таклиф қилмоқчи?

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳамон "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг трансфери борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли англиялик футболчи учун “қизил иблислар”га 115 млн евро таклиф қилишни режалаштиришмоқда. Ўз навбатида МЮ эса футболчи билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказмоқда.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум манкуанликлар сафида жами 41та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!