"Барселона" Ромеро трансфери учун бир шартни кутмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" "Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқиш билдирмоқда. Бироқ трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли ҳозирча юқори эмас.

"Mundo Deportivo" маълумотига кўра, лондонликлар ўз сардорини 60 миллион еврога баҳолаган. Каталония клуби эса аргентиналик ҳимоячи учун бундай маблағни тўлашни истамаяпти.

Манбага кўра, “Барселона” фақат “Тоттенхэм” АПЛдан тушиб кетган тақдирдагина трансфер устида жиддий иш бошлайди. Чунки бундай ҳолат футболчининг нархи пасайишига олиб келиши мумкин.

Transfermarkt портали Ромеронинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда. 28 ёшли футболчининг “Тоттенхэм” билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Ҳозирда Роберто Де Дзерби бошқараётган “Тоттенхэм” элитада қолиш учун сўнгги турда “Эвертон”га қарши баҳсда камида бир очко олиши керак. Жамоа айни пайтда тушиб кетиш зонасидаги “Вест Хэм”дан 2 очко олдинда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!