"Барселона" Семедуни сотмайди
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячи Нелсон Семедуни сотишни режалаштирмаяпти.
Goal.com тарқатган хабарга қараганда “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти 25 ёшли португалиялик футболчининг кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш хосил қилишмоқда ва уни яқин орада сотиб юборишмоқчи эмас.
Қайд этиш лозимки, Семедунинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Ушбу шартномага кўра унинг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унинг хизматларига “Атлетико” Мадриддан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Семеду ўтган мавсум “Барселона”да 46та ўйинда майдонга тушди ва1та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар