"Барселона" Семедунинг нархини эълон қилди
Бундан аввалроқ “Барселона” клуби ҳимоячиси Нелсон Семеду мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
El Chiringuito TV нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 25 ёшли португалиялик футболчини ўзида олиб қолиш тарафдори, аммо унинг ўзи кетишни хоҳласа “кўк-анор ранглилар” бунга қаршилик қила олишмайди. Бироқ, “Барса” раҳбарияти уни 50 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Семедуга Мадриднинг “Атлетико” клуби жиддий харидор бўлмоқда.
Маълумот учун, Семеду ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган. Унга кўра футболчининг товон пули 100 млн евро этиб белгиланган.
Фикрлар