“Барселона”: Сен зудлик билан кетишинг керак!

“Барселона” раҳбарияти ва ҳимоячи Самуэль Умтити ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб бормоқда.

Каталонияликлар раҳбарияти жамоага фойдаси тегмаётган футболчидан тезроқ қутилмоқчи ва франциялик футболчига ўзига тезроқ янги жамоа топиш вазифасини юклаган. Бироқ, Умтити кетишга шошилаётгани йўқ ва 2023 йилнинг ёзигача амал қиладиган келишувни охиригача якунламоқчи.

Бундан ташқари, қайсар ҳимоячи маошини камайтириш таклифини ҳам қабул қилмади.

Клуб хўжайинлари агар Умтити вазиятни ўзаро келишган ҳолда ҳал қилмаса, у билан амалдаги шартномани бекор қилишини уқтира бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!