"Барселона" Сенси эвазига "Интер"га Ракитични бермоқчи

"Барселона" клуби ҳамон "Интер" ярим ҳимоячиси Стефано Сенсини қўлга киритишдан умидини узмаяпти.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 24 ёшли Сенсининг трансферига хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични қўшиб беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “нерадзуррилар” Ракитич учун 38 млн евро таклиф қилишга тайёр эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Сенси жорий мавсум А Серияда 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!