"Барселона" шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди

Европа Чемпионлар лигаси 2-тур гуруҳ босқичидан ўрин олган "Барселона" - "Бенфика" ўйини якунига етди ва учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Португалияликлар сафида Нуньес дубль қайд этди. Шунингдек, Рафа Сильва ҳам ўз ҳисобига битата гол ёздириб қўйди. 

Мазкур мағлубиятдан сўнг "кўк-анорранглилар" "Е" гуруҳида сўнгги ўринни банд этди. "Бенфика" ҳисобида ҳозирча 4 очко бор ва улар "Бавария"дан сўнг иккинчи ўриндан жой олган.


  • 90+3'

    Ўйин якунига етди. Куман шогирдлари "Бенфика"дан 3:0 ҳисобидаги аламли мағлубиятни қабул қилиб олди! 

  • 90+1'

    Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Эрик Гарсия қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

  • 85'

    Никога сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 83'

    "Бенфика" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди, бироқ Нуньес тўхтади. 

  • 80'

    "Барселона" бор кучи билан олдинга ўтмоқда. 

  • 78'

    Дарвоза томон пенальти белгиланди. Нуньес бундан унумли фойдаланди. 

  • 76'

    "Бенфика" ҳавфли ҳужум уюштирди. Тўп Дестнинг қўлига тегди. "Барса" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. 

  • 74'

    "Барселона" тинимсиз босим қилмоқда. Бироқ уринишлар бесамар якунланмоқда. 

  • 69'

    ГОООООЛ! Ҳисоб 2:0. Яремчукнинг шедевр узатмасидан сўнг Жоау Марио орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 68'

    Фати, Коутиньо ва Нико майдонга тушди. Люк Де Йонг, Бускетс ва Педри захирага олинди. 

  • 66'

    Робертода Депайнинг узатмасидан сўнг яхши имконият вужудга келди, бироқ Гримальдо тўпни қайтариб юборди. 

  • 64'

    "Барса" сафида Фати майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. 

  • 63'

    Депайга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Барса" фойдасиги жарима зарбаси.

  • 61'

    Майдон марказида Серхио Бускетсга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 58'

    Депай рақиб жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузди. 

  • 57'

    "Барселона"да яна бир яхши вазият вужудга келди. Де Йонг бўш дарвозани ишғол эта олмади. Шунингдек, унда оффсайд ҳам бор эди. 

  • 56'

    "Бенфика" футболчиси Рафа Сильва сариқ карточка олди.

  • 54'

    Эрик Гарсия сариқ карточка билан огоҳлантирилди

  • 52'

    "Бенфика"да жуда ҳам ҳавфли вазият вужудга келди. Тер Штеген дарвозани тарк этишда хатога йўл қўйди ва бўш дарвозага Нуньес зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қолди. 

  • 50'

    Нуньес бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади. Бироқ бу вазиятда оффсайд бор эди. 

  • 47'

    "Бенфика" иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлади. 

  • 46'

    Ҳакам хуштаги чалинди ва иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. 

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ҳисоб "Бенфика" фойдасига 1:0.

  • 45+2'

    Депай рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, бироқ пенальти эмас. 

  • 45+1'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    "Бенфика" сафида ўзгариш. Лазаро ўрнига Жилберто майдонга тушди.

  • 45'

    Нуньеснинг олисдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ чиқди. 

  • 43'

    "Бенфика" футболиси Лозаро жароҳат олди. 

  • 41'

    "Бенфика" ҳимоясида Отаменди жуда фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 40'

    Депайнинг узатмасидан сўнг Гави оффсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 38'

    Эрик Гарсиянинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 36'

    Депай бурчак тўпини амалга оширганидан сўнг яхши вазият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 35'

    Отаменди захира ҳакамига эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 33'

    "Бенфика" яна бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 32'

    Пике майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Гави ўйинга қўшилди. 

  • 31'

    Дестнинг қанотдан амалга оширган узатмасини дарвозабон қайтарди. 

  • 29'

    Люк Де Йонг Френкиенинг пасидан сўнг яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади. 

  • 26'

    "Бенфика" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 24'

    "Барса" рақиб жарима майдонига яқинлашишда қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 21'

    "Барса"дан яна бир ҳавфли ҳужум, бироқ бесамар

  • 18'

    Педрининг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 17'

    Сержи Робертонинг бош билан йўллаган узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 16'

    Депайга нисбатан ҳам ўйин қоидаси бузилди

  • 16'

    Дест рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 15'

    "Барселона" тўп назоратини қўлга олди ва кетма-кет ҳужумлар уюштрмоқда. 

  • 12'

    Пике сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 11'

    Робентониг узатмасидан сўнг Де Йонг гол ура олмади. 

  • 10'

    "Барселона" рақиб жарима майдони ичида палапартиш ҳаракат қилди. Яхши имконият бўлди, бироқ Люк Де Йонг ундан фойдалана олмади. 

  • 8'

    Депай қанотдан жарима майдонига кириб борди, бироқ ундн ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.  

  • 5'

    "Бенфика"дан яна бир ҳужум. Аммо бу сафар Тер Штеген ўз ўрнида. 

  • 3'

    ГОООООЛ! "Бенфика" ҳисобни очди. Қанотдан жарима майдончасига кириб борган Нунез ўз  голи билан жамоасини олдинга олиб чиқди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. ЕЧЛ 2-турдан ўрин олган "Бенфика"  - "Барселона" баҳсини сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 





Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!