"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Ферран Торрес билан келишувга эришди. Бу ҳақда "Sport1" хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, каталонияликлар футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. "Шаҳарликлар" Ферран учун "Барса"дан 70 миллион евро сўрамоқда. "Кўк-анорранглилар" эса унинг нархини туширмоқчи ёки трансферга ўз футболчисини қўшмоқчи.

Жорий мавсум Торрес АПЛ доирасида 4та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган ва битта голга ассистентлик қилган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию