"Барселона" клуби ҳамон "Интер" форварди Лаутаро Мартинесга қизиқишини сўндирмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” скаутлари аргентиналик футболчининг ўйинларини кузатиш учун бир неча бор “нерадзуррилар” иштирокидаги ўйинларга ташриф буюришган. Бундан ташқари каталонияликлар раҳбарияти футболчининг яқинлари билан ҳам трансфер масаласида боғланишган.

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.