"Барселона" собиқ футболчиси: "Неймарда ҳурмат тушунчаси йўқ"

"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Эммануэль Пети ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг жамоадошлари билан муносабатлари ҳақида гапириб ўтди.

"Сиз Неймар билан майдонга тушсангиз фақат ва фақат у учун ўйнайсиз. Ўзингизни кийиниш ҳонасида бир неча ойлардан буён бир йигитнинг инжикликларига сабр қилиб келаётган футболчиларнинг ўрнига қўйиб кўринг.

Бошқа юлдуз футболчилар, масалан Зидан билан тўп сурганимизда биз ҳимоя ҳақида камроқ бош қотирар эдик. Чунки, улар ғалаба қозониш учун ўз қобилиятларини ишга солишини билар эдик," - дейди Пети.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!